
Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси мавсум бошидан буён ойнинг энг яхшиларини аниқлаш учун ўтказиб келаётган сўровномасини давом эттиради.
Ортда қолган октябрь ойида PEPSI Суперлигада 25-28-тур учрашувлари, шунингдек, Ўзбекистон кубоги-2018 финал ўйини ўтказилди. Мазкур учрашувлар давомида бир қатор футболчилар ажойиб ўйин намойиш этиб, мухлис-у мутахассислар олқишларига сазовор бўлди. Қолаверса, жамоаларига муҳим очколарни қўлга киритишда кўмак беришди.
Сўровнома якунларига кўра, октябрь ойида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 5 марта рақиблари дарвозасини ишғол этган “Насаф” ҳужумчиси – Бобур Абдуҳолиқов энг кўп овоз тўплади ва октябрь ойининг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. Абдуҳолиқов бу борада Марат Бикмаев, Йован Жокич ва Фарруҳ Сайфиевларни ортда қолдирди.
Манба: www.pfl.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар