11:39 / 23.11.2018
3 678

Вадим Абрамов 2006 йилларда таваллуд топган жамоани Минскдаги мусобақага тайёрлайди

Вадим Абрамов 2006 йилларда таваллуд топган жамоани Минскдаги мусобақага тайёрлайди
Ҳар йили Минск шаҳрида бўлиб ўтадиган "Minsk Cup" мусобақаси бу йил катта қизиқишларга сабаб бўлаяпти.
2004-2006 йиллар оралиғида таваллуд топган жамоалар ўртасидаги мусобақада Европа ва МДҲнинг бир қатор кучли жамоалари чемпионлик учун баҳс олиб борадилар.

2005 йилларда таваллуд топган жамоалар ўртасидаги мусобақада "Пахтакор" жамоаси бош соврин учун кураш олиб борса, 2006 йилларда таваллуд топган болалардан иборат "Odil Junior" жамоаси Вадим Абрамов билан ҳамкорликда мусобақага тайёрланадиган бўлди. Яхши томони шундаки, Вадим Абрамов клуб билан ҳамкорликда 2006 йилларда таваллуд топган ва бошқа жамоаларда тўп тепаётган энг яхши футболчиларни "Dream Team" сифатида мусобақага тайёрлайди ва улар мусобақадан кейин яна ўз клубларига қайтадилар.

Ёш истеъдодларни кашф қилиш билан машҳур мутахассис, яна 2 йилдан кейин ташкил қилинадиган Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси равнақи йўлида истеъдодларни кўрсатиб бера олса ажаб эмас.

2019 йилдан эътиборан пойтахтдаги болалар футбол жамоалари ҳар бир ёш тоифаси учун ўз терма жамоаларини шакиллантириб боришни мақсад қилаяптилар.

2005 йилда таваллуд топганлар:
1. Минск (Беларусь)
2. Шинник (Ярославль)
3. Даугавпилс (Латвия)
4. Динамо Рига (Латвия)
5. Динамо Киев (Украина)
6. Курск (Россия)
7. Ростов (Россия)
8. Милан (Италия)
9. ФМ Вильнюс (Литва)
10. Зенит (Ижевск, Россия)
11. Балконтрол (Голландия)
12. БАТЭ (Беларусь)
13. Янтарь (Кемерово, Россия)
14. БЎСМ-8 (Нинжний Новгород, Россия)
15. Пахтакор (Ўзбекистон)
16. Волинь (Луцк, Украина)

2006 йилда таваллуд топганлар:
1. Минск (Беларусь)
2. Даугавпилс (Латвия)
3. Ростов (Россия)
4. Динамо Киев (Украина)
5. Кальяри (Италия)
6. Шинник (Ярославль, Россия)
7. Балтика (Калининград, Россия)
8. Динамо Рига (Латвия)
9. БАТЭ (Беларусь)
10. Томь (Томск, Россия)
11. Шахтёр (Донецк, Украина)
12. РФШ (Рига, Латвия)
13. БЎСМ (Краснознаменск, Россия)
14. Сибирь (Новосибирск, Россия)
15. Dream Team (Ўзбекистон)
16. Вологда (Россия)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Вадим Абрамов 2006 йилларда таваллуд топган жамоани Минскдаги мусобақага тайёрлайди