16:20 / 23.11.2018
3 217

Про лицензиясига ўқитиш бўйича курсларнинг биринчи модули якунланди

Про лицензиясига ўқитиш бўйича курсларнинг биринчи модули якунланди
Тошкентда ОФК инструктори Гарри Филлипс бошчилигида мураббийларни Про лицензиясига ўқитиш бўйича курсларнинг жисмоний тайёргарлик масалаларига бағишланган биринчи модули якунланди.

Модулда нигериялик ва ҳиндистонлик мураббийлар билан биргаликда Ўзбекистондан Нўмон Ҳасанов, Жафар Ирисметов, Рўзиқул Бердиев, Илҳом Мўминжонов, Жасур Абдураимов, Даврон Файзиев каби мураббийлар иштирок этишди.

"Жисмоний тайёргарлик замонавий футболда энг муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади. Бугунги кунда кўпчилик мураббийларда айни шу томонлама билимларнинг етишмаслиги кўзга ташланмоқда. Ушбу семинарда биз асосан, Европа давлатлари чемпионатларида йўлга қўйилган замонавий методлар билан таништирдик", – деди ОФК инструктори Гарри Филлипс.

Ушбу курснинг иккинчи модули 6 декабрь куни ўтказилиши белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Про лицензиясига ўқитиш бўйича курсларнинг биринчи модули якунланди