19:16 / 24.11.2018
4 536

Шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун баҳсда ўзига хос рекорд ўрнатилди

Шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун баҳсда ўзига хос рекорд ўрнатилди
Норвегиялик шахмат устаси, амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ва америкалик Фабиано Каруана Лондонда ўтаётган, жаҳон чемпиони унвони учун баҳснинг 9 та илк партиясида дуранг натижа қайд қилишди.

Улар шу тариқа шахмат тожи учун курашнинг дуранг натижа билан тугаган илк партиялари сони бўйича янги рекорд ўрнатишди. Аввалги рекорд 1995 йилда Нью-Йоркда россиялик Гарри Каспаров ва ҳиндистонлик Вишванатан Ананд ўртасидаги учрашувда қайд қилинганди. Шахматчилар илк 8 та партияда дуранг натижа қайд қилишган.

9-партияда оқ доналар билан ўйнаган Карлсен устунлигидан фойдалана олмаган ва партия 56-юришда пот билан якунланган.

Умумий ҳисоб 4,5:4,5. Кейинги партия бугун, 22 ноябрда ўтиши белгиланганди.

Мусобақалар тартиб-қоидаларига кўра, рақиблар вақтни назорат қилган ҳолда умумий ҳисобда 12 та партия ўтказишлари керак. Агар ҳисоб тенг бўлса, улар яна битта тезкор партия ўтказишади, сўнгра зарурат туғилса, блиц ва оқ доналарга 5 дақиқа, қора доналарга 4 дақиқа ажратилган, бироқ оқлар ютиши керак бўлган мини-партия ўтказишади.

Карлсен 2013 йилдан бери шахмат тожини ўзида сақлаб келмоқда. У тожни Вишванатан Анандга қарши баҳсда қўлга киритган. Норвегиялик шахмат устаси 2016 йил ноябрда унвони ҳимоясида россиялик Сергей Карякинни тай-брекда мағлуб этган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шахмат бўйича жаҳон чемпиони унвони учун баҳсда ўзига хос рекорд ўрнатилди