date
views 3 596

Бензема: "Роналду кетгач жамоадаги масъулиятим янада ошди"

Бензема: "Роналду кетгач жамоадаги масъулиятим янада ошди"
“Реал” Мадрид клуби ҳужумчиси Карим Бенземанинг сўзларига кўра собиқ жамоадоши Криштиану Роналдунинг “Ювентус”га ўтиб кетгани уни руҳлантирмоқда.

“Жамоада менинг масъулиятим янада кучайганини сезяпман, чунки илгари бизда Роналду бор эди. Энди мен гол уришим керак. Мен бунга тайёрман ва ичимда ғайратим тўла. Мен ҳозир жуда яхши формадаман ва ёшман”, - дейди франциялик футболчи.

Маълумот учун, 30 ёшли Бензема жорий мавсум “қироллик клуби” сафида жами 18та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 10та гол ёздириб қўйишга эришди. Таққослаш учун, Бензема ўтган мавсум 48 та ўйинда иштирок этиб, бор йўғи 12 та гол уришга эришган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бензема: "Роналду кетгач жамоадаги масъулиятим янада ошди"