11:39 / 26.11.2018
3 189

“Ювентус”да янги анъана: Роналду гол уради, мухлислар Siiiii деб ҳайқиришади

“Ювентус”да янги анъана: Роналду гол уради, мухлислар Siiiii деб ҳайқиришади
Криштиану Роналду 24 ноябрда Италия чемпионатининг навбатдаги турида “СПАЛ” билан учрашувда рақиб дарвозасига гол уриб, уни ўзигагина хос тарзда нишонлади.

Роналду голни нишонлаш вақтида юқорига баланд сакраб, сўнгра қўлларини ёйганча “Siiiii!” (Ҳааа) деб ҳайқиради. Эътиборлиси, “Юве”нинг минглаб мухлислари ҳам унинг ортидан шу сўзни жўрликда қайтаришди.

Худди шундай ҳолат “Сан-Сиро” стадионида Роналдунинг “Милан” дарвозасига голидан кейин ҳам кузатилганди.

Роналдунинг “Siiiii” ҳайқириғи 2015 йил январда “Олтин тўп” топширилиши вақтида пайдо бўлган. “Ўйинчилар мен ушбу сўзни голлар ва ғалабалардан кейин айтишимни билишади. Бу бизнинг жамоавий ҳайқириқ”, деб айтганди ўшанда Роналду.

Marca нашри маълумотларига кўра, ушбу ҳайқириқ “Реал”да 2011 йилда пайдо бўлган. Уни айнан ким ўйлаб топгани ва урфга киритгани номаълум.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Ювентус”да янги анъана: Роналду гол уради, мухлислар Siiiii деб ҳайқиришади