23:22 / 27.11.2018
4 133

«Локомотив» ва «Пахтакор»нинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги рақиблари маълум бўлди

«Локомотив» ва «Пахтакор»нинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги рақиблари маълум бўлди
Суперлигада 31-турида «Локомотив» ўз майдонида «Пахтакор» билан беллашди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Натижада, «темирйўлчилар» олтин медалларни, «шерлар» эса кумуш медалларни қўлга киритишди.

«Локомотив» клуби ОЧЛ келаси мавсумида B гуруҳидан жой олиши маълум бўлди. Бу квартетдан «Ал-Иттиҳод» (Саудия Арабистони), «Ал-Ваҳда» (БАА) ва плей-офф ғолибларидан бири (Қатар, Эрон ёки Ҳиндистон клублари) ўрин эгаллаган.

«Пахтакор» эса саралашдан ўтиш учун 12 февралда Ироқнинг «Эйр Форс» клубини мағлуб этиши, натижа ижобий бўлса, бир ҳафта ўтиб БААнинг «Ан-Наср» жамоасидан устун келиши талаб этилади. Ўзбекистон вице-чемпиони ана шу плей-оффдан ўта олса, D гуруҳига тушади ва «Персеполис» (Эрон), «Ал-Аҳлий» (Саудия Арабистони) ва «Ас-Садд» (Қатар) клублари билан кураш олиб боради.

ОКМК клуби Ўзбекистон Кубоги соҳиби сифатида ўтиш ўйинларида қатнашади. Олмалиқликлар дастлаб, 12 февраль куни Тожикистон чемпиони «Истиқлол»ни енгиши, ундан сўнг, 19 февралда Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» жамоаси устидан ғалаба қозониши керак. ОКМК ушбу иккита тўсиқдан ўта олса, Чемпионлар лигасининг А гуруҳида курашни давом эттиради. Бу квартетдан «Ал-Васл» (БАА), «Аз-Завра» (Ироқ) клублари, шунингдек, саралашдан ўтган Қатар, Эрон, Иордания ва Кувайт клубларидан бири ўрин олади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Локомотив» ва «Пахтакор»нинг Осиё Чемпионлар Лигасидаги рақиблари маълум бўлди