
«Манчестер Сити» клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола Европа чемпионлар лигаси 5-тур «Лион» жамоасига қарши ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ман Сити» нинг биринчи рақамли масаласи – гуруҳдан чиқиш. Мавсум бошланганидан буён биз учун асосий савол чемпионлар лигасининг плей-офф босқичига чиқиш бўлиб турибди.
Агарда бир ёки иккита хатога йўл қўйсанг, бу охири бўлиши ҳам мумкин. Бу хавфли мусобақа. Биз ҳали квафиликациядан ўта олмадик, бу жуда ҳам муҳим масала. Мен ушбу мусобақа билан танишман ва қанчалик қийинлигини биламан.
Сешанба куни биз учун биринчи имконият пайдо бўлади. Албатта, бизнинг «Хоффенхайм» клуби билан уй ўйинимиз бор, бироқ бизга сўнгги ўйинда босим бўлмаслигини истайман. Агар ғалаба қозонсак, биз гуруҳда биринчи ўйинни эгаллаймиз.
Плей-оффнинг биринчи ўйинини уйда ўтказиш ҳуқуқи жуда ҳам муҳим. Бу ҳал қилувчи нарса эмас, лекин бу кичик устунлик. Биринчи масала – квалификациядан ўтиш», - дейди Гвардиола.
Манба: www.uff.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар