
Кеча Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида “Оролбўйи ҳудудларида экологик муҳитни яхшилаш масалалари ва бу жараёнда корейс диаспорасининг роли” мавзусида халқаро форум бошланди. Мазкур форумда БМТнинг собиқ бош котиби Пан Ги Мун бошчилигидаги Жанубий Корея делегацияси вакиллари иштирок этишмоқда.
Форум доирасида Жанубий Кореянинг “Chung-Ang university high school” футбол жамоаси Қорақалпоғистон Республикасининг U-19 ёшгача бўлган терма жамоаси билан ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўйин 0:0 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди.
Бугун 28 ноябрь куни “Chung-Ang university high school” жамоаси Тошкент шаҳридаги “Миллий” ўйингоҳида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 17 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоаси билан куч синашишди. Учрашув 1:0 ҳисобида Отабек Ғуломхўжаев шогирдлари фойдасига ҳал бўлди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар