00:50 / 29.11.2018
3 757

Холифилд Уайлдер ва Фьюри тўқнашувида кимнинг ғалабасини тахмин қилди?

Холифилд Уайлдер ва Фьюри тўқнашувида кимнинг ғалабасини тахмин қилди?
Мазкур жанг 1 декабр куни Лос-Анжелес (Калифорния штати, АҚШ)да ташкил этилади.

Икки вазн тоифасининг собиқ мутлоқ жаҳон чемпиони Эвандер Холифилд супер оғир вазн тоифасида WBC камари соҳиби Деонтей Уайлдер ва ушбу камарга даъвогар Тайсон Фьюри ўртасидаги жанг олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Бу ҳақиқатан ҳам ажойиб тўқнашув бўлади. Фьюри яхши боксчи. Кўп боксчиларга ноқулай рақиб ҳисобланади, чунки унинг узун қўллари бор. Бундан ташқари қарши ҳужумда яхши уруша олади. Уайлдер Тайсоннинг ҳужумга ўтишини кутмаслиги керак. Агар жанг Фьюри учун муваффақиятсиз кета бошласа, у тажрибаси ва айёрлигидан фойдаланади. Агар жанг натижаси ҳақида гапирадиган бўлсак, Деонтей жангни тезроқ тугатиши мумкин, аммо Фьюри Уайлдерни 12 раундгача олиб борса, қарама-қаршилик Тайсоннинг фойдасига ҳал бўлади, – дея Холифилднинг сўзларини келтиради BoxingScene нашри.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Холифилд Уайлдер ва Фьюри тўқнашувида кимнинг ғалабасини тахмин қилди?