10:39 / 30.11.2018
3 589

Суперлигага йўлланма. «АГМК» «Истиқлол» билан, «Сўғдиёна» эса «Машъал»га қарши ўйнайди

Суперлигага йўлланма. «АГМК» «Истиқлол» билан, «Сўғдиёна» эса «Машъал»га қарши ўйнайди
Бугун PEPSI Суперлига 32-тури доирасидан ўрин олган 3 та ўйин ўтказилди. Қуйи олтилик жамоалари иштирокида кечган ўйинлардан сўнг мусобақа жадвалида қайси жамоа нечанчи ўриндан жой олиши ойдинлашиб улгурди.

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси мусобақа жадвалида охирги ўринни банд этиб, Суперлигани тарк этди. Энди Суперлиганинг 10- ва 11-ўринларини эгаллаган жамоалар Про лига клубларига қарши плей-офф баҳсларида майдонга тушишади.

"Машъал" Суперлигада 11-ўринни эгаллаган “Сўғдиёна” жамоасига қарши плей-офф баҳсида майдонга тушади.

“Истиқлол” эса Суперлигада 10-ўриндан жой олган АГМК жамоасига қарши плей-офф ўйинида Суперлига йўлланмаси учун баҳс олиб боради. Ушбу учрашувлар 3-4 декабрь кунлари соат 14:00да бўлиб ўтади.

Учрашувлар қайси майднда ўтказилиши ҳақида маълумот кейинроқ берилиши таъкидланмоқда.

Манба: www.pfl.uz

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Суперлигага йўлланма. «АГМК» «Истиқлол» билан, «Сўғдиёна» эса «Машъал»га қарши ўйнайди