15:26 / 30.11.2018
3 256

Аргентина терма жамоасига бош мураббий тайинланди

Аргентина терма жамоасига бош мураббий тайинланди
Аргентиналик мутахассис Лионель Скалони мамлакат терма жамоасига бош мураббий қилиб тайинланди.

Мамлакат футбол федерацияси раҳбари Клаудио Тапиа хабарига кўра, Скалони 2019 йил июль ойида ўтказиладиган Америка Кубоги турнири якунига қадар терма жамоада ишлайди.

«Биз терма жамоадан нимани истаётганимизни тушуниб олишимиз керак. Скалони ишини ҳаммамиз кўрдик, шу туфайли, у Америка Кубоги якунига қадар терма жамоада қолади», - деди Тапиа.

Эслатиб ўтамиз, Скалони шу йилнинг август ойида собиқ бош мураббий Хорхе Сампаоли ўрнига вақтинчалик тайинланган эди. Унинг қўл остида Аргентина 6та ўйин ўтказиб, 4 марта ғалаба қозонди, 1 марта дуранг ўйнади ва 1 марта ютқазди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Аргентина терма жамоасига бош мураббий тайинланди