date
views 3 880

Баҳодир Жалолов 6 декабрь куни тўртинчи жангини ўтказади

Баҳодир Жалолов 6 декабрь куни тўртинчи жангини ўтказади
Профессионал бокснинг ўта оғир (+90,7 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов 6 декабрь куни ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда спортчининг ўзи маълум қилди.

“Профессионал боксдаги тўртинчи жангим Калифорния штатининг Индио шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Ҳозирча рақиб ким бўлиши номаълум бўлиб турибди. Промоутерларим бу борада музокаралар олиб боришмоқда. Рақиб аниқ бўлгач, бу ҳақида маълумот берамиз“, – деган Жалолов.

Баҳодир Жалолов шу кунга қадар профессионал боксда 3та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Учала жангида ҳам рақибларини муддатидан олдин нокаутга учратган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баҳодир Жалолов 6 декабрь куни тўртинчи жангини ўтказади
-->