06:57 / 01.12.2018
2 820

Андрей Фёдоров: "Чемпион сифатида мавсумни юқори нотада якунлаш жуда муҳим эди"

Андрей Фёдоров: "Чемпион сифатида мавсумни юқори нотада якунлаш жуда муҳим эди"
“Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Андрей Фёдоров қуйидагича фикр билдирди.

- Биринчи галда “Навбаҳор” жамоасини қўлга киритилган бронза медаллари билан табриклайман. Жамоа анча пайтдан буён совриндорлар қаторидан ўрин ололмаётган эди. Шу сабабдан ушбу муваффақият жамоа учун олдинга ташланган катта қадам, дея оламан.

Ўйин тўғрисида гапирсам, “Пахтакор”га қарши учрашувда анча куч сарфлаган эдик. Шу сабабдан асосий таркибнинг аксарият аъзолари чарчоқ ёки кичик жароҳатлар сабаб Наманганга кела олишмади. Бугун майдонга тушган йигитлар эса бошқаларнинг йўқлигини билдиришмади. Улар майдонда ажойиб харакатер намойиш этишди. Зеро чемпион сифатида мавсумни юқори нотада якунлаш жуда муҳим эди, - деди мураббий.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Андрей Фёдоров: "Чемпион сифатида мавсумни юқори нотада якунлаш жуда муҳим эди"