
Испания терма жамоаси ва «Реал»нинг собиқ бош мураббийи Висенте дель Боскенинг фикрича, «Олтин тўп»га номзодлар учлигига «Барселона» сардори Лионель Мессининг киритилмаслиги мукофот обрўсига соя солиши мумкин. У бу ҳақда Marca мухбири билан суҳбатда айтиб ўтди.
«Номзодлар учлигида Месси йўқлигидан жуда ҳайратга тушдим. Менимча, агар у жаҳоннинг энг яхшилари қаторига киритилмаса, соврин ўз аҳамиятини бутунлай йўқотади.
Буни энг камида бироз ғалати деб баҳолаш мумкин», – деди дель Боске.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ норасмий манбалар мукофотни «Реал» яримҳимоячиси Лука Модрич қўлга киритиши, кейинги ўринларни мос равишда «Ювентус» ва «Атлетико» ҳужумчилари Криштиану Роналду ва Антуан Гризманн олишини хабар қилган эди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар