19:13 / 01.12.2018
4 147

UFC раҳбари Нурмагомедов ва Макгрегорнинг навбатдаги рақибларини маълум қилди

UFC раҳбари Нурмагомедов ва Макгрегорнинг навбатдаги рақибларини маълум қилди
Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) президенти Дана Уайт россиялик Ҳабиб Нурмагомедов ва ирландиялик Конор Макгрегорнинг бўлажак рақиблари ҳақида гапирди.

«Энди Конор Дастин Порье билан жанг ўтказиши мантиқан тўғри бўлади. Тони Фергюсон камар учун баҳсда Нурмагомедов билан тўқнаш келади. Кейин ушбу жангларнинг ғолиблари бир-бирлари билан жанг ўтказадилар», - дея Уайтнинг сўзларини келтиради MMA Mania.

UFC раҳбари таъкидлашича, ҳозирги вақтда асосий масала россияликнинг эҳтимолий четлатилиши ҳисобланади.

«Умид қиламанки, Нурмагомедов бир йилдан ортиқ муддатга четлатилмайди», - дея қайд этиб ўтди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » UFC раҳбари Нурмагомедов ва Макгрегорнинг навбатдаги рақибларини маълум қилди