Фьюри Уайлдердан чемпионлик камарини тортиб ололмади (фото)

  • 2-12-2018, 15:10
  • 529
  • Спорт
  • Фьюри Уайлдердан чемпионлик камарини тортиб ололмади (фото)
    Бироз аввал Лос-Анжелесда супер оғир вазн тоифасида йилнинг энг йирик жангларидан бири якунига етди.

    Ушбу вазнда WBC чемпионлик камари учун кечган жангда камарнинг амалдаги ғолиби америкалик Деонтей Уайлдер собиқ жаҳон чемпиони Тайсон Фьюрига қарши рингга чиқди.

    Жангнинг дастлабки раундларида Уайлдер кичик устунликка эга бўлган бўлса, 3- ва 4-раундларни Фьюри ўз ҳисобига ёзиб қўйди.

    Жанг ўрталарига келиб рақибидан 20 кг оғир бўлган британиялик боксчи (Фьюри 116,3 кг) жангни ҳотиржамлик ҳаракат қилишга уринди ва асосан қарши ҳужумда қулай вазиятни кутди. Бироқ Уайлдер (96,3кг) тинимсиз уни таъқиб қилди, аммо кўп зарбалари ҳавога кетди.

    Саккизинчи раундга келиб Фьюри иккита аниқ зарбадан кейин, яна битта қўшиб қўйди. Бу вазиятда Уайлдер ўзини ушлаб қолди ва раундни охиригача етказиб қўйди.

    Тўққизинчи раундда Уайлдер фаолликни ошириб, рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Раунднинг сўнгги дақиқаси зарбаларсиз ўтди.

    Ўнинчи раундда фаолликни давом эттирган америкалик боксчи асосан зарбаларни қабул қилиб олди ва раунд Фьюри ҳисобига ёзилди.

    Ўн биринчи раундда янгилик бўлмади ҳисоб. Доимгидек Уайлдер олдинга ташланди, бироқ зарбалар ҳавода қолди.

    12-раундда Фьюри оғир нокдаунни қабул қилиб олди, бироқ ўзини тезда қўлга олиб жангни якунлашга эришди. Шундай қилиб ғолиб очколар бўйича аниқланди.

    Ҳакамларнинг қарори: 115-111 Уайлдерга, 114-110 Фьюрига ва 114-114 дуранг.

    Америкалик боксчи чемпионлик камарини ўзида сақлаб қолди ва у навбатдаги жангини Энтони Жошуага қарши ўтказади.

    Шундай қилиб, Уайлдер фаолиятидаги 41-ғалабасини қўлга киритди. Мағлубият йўқ.

    Фьюри эса кетма-кет 27 ғалабадан сўнг профессионал рингдаги биринчи мағлубиятини қабул қилиб олди.

    » » Фьюри Уайлдердан чемпионлик камарини тортиб ололмади (фото)