Расман: Давид Вилья Иньеста ва Подольски билан япон клубида тўп сурадиган бўлди (фото)

  • 2-12-2018, 17:55
  • 410
  • Спорт
  • Расман: Давид Вилья Иньеста ва Подольски билан япон клубида тўп сурадиган бўлди (фото)
    Фото: Twitter/@VisselKobe
    Япониянинг «Виссел Кобе» футбол клуби испаниялик ҳужумчи Давид Вилья билан шартнома имзолаганини маълум қилди.

    36 ёшли Вилья 1 январдан бошлаб «Виссел Кобе» сафида тўп суради. Боиси унинг «Нью-Йорк Сити» клуби билан тузган шартномаси 2018 йилнинг 31 декабрь куни ўз ниҳоясига етади. Вильянинг «Виссел Кобе» билан тузган шартномаси қанча муддатга мўлжаллангани очиқланмаган.

    Фото: Twitter/@VisselKobe
    Қайд этиш жоиз, «Виссел Кобе» сафида айни дамда Андрес Иньеста ва Лукас Подольски каб футболчилар тўп сурмоқда.

    Маълумот учун, Давид Вилья шу вақтга қадар «Спортинг Хихон», «Сарагоса», «Валенсия», «Барселона», «Атлетико Мадрид», «Мельбурн Сити» каби клубларда тўп сурган.

    У Испания терма жамоаси билан Европа чемпионати билан бир қаторда Жаҳон чемпионатида ҳам ғолиб бўлган.

    » » Расман: Давид Вилья Иньеста ва Подольски билан япон клубида тўп сурадиган бўлди (фото)