
Жорий йилнинг 29 ноябрь 3 декабрь кунлари Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида таэквондо ITF спорт тури бўйича ёшлар, кадетлар ва катталар ўртасида Жаҳон Кубогида мусобақалари бўлиб ўтди.
Дунёнинг 18 давлатдан 1975 нафар спортчи иштирок этган ушбу мусобақада юртимиз шарафини Ўзбекистон Таэквондо ITF Ассоциация раҳбари Лазиз Ҳасанов бошчилигида 53 нафар спортчимиз ҳимоя қилишди. Ўзбекистонлик спортчилар мусобақада 18 та олтин, 9 та кумуш ва 18 та бронза медални кўлга киритиб умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллашди.
Спортчиларимиз бугун юртимизга қайтиб келадилар. Терма жамоамиз соат 20:00да, Ислом Каримов номидаги “Тошкент” халқаро аэропортида тантанали равишда кутиб олинадилар.
Маълумот учун, 8-9 декабр кунлари пойтахтимизда таэквондо ITF спорт тури бўйича Ўзбекистон Кубоги мусобақалари бўлиб ўтади, тадбирда Халқаро Таэквондо ITF президенти, IMGS Бутун жаҳон якка кураш ва жанг санъати президенти иштирок этиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар