date
views 3 749

Лука Модрич – «Олтин тўп»-2018 соҳиби!

Лука Модрич – «Олтин тўп»-2018 соҳиби!
«Реал» клуби ва Хорватия терма жамоаси ҳужумчиси Лука Модрич «Олтин тўп»-2018 совринига эга чиқди.

Хорватиялик футболчи ушбу соврин учун курашда «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду ва «Атлетико» форварди Антуан Гризманнларни ортда қолдирган.

Ўтган мавсум 33 ёшли футболчи «Реал» сафида кетма-кет учинчи марта ЕЧЛ ғолиблигини қўлга киритди. Шунингдек, ЖЧ-2018 мусобақасида жамоаси билан финалга қадар етиб борди ва ўша турнирнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Модрич август охирида УЕФА томонидан 2017/18 мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилганди. Кейинчалик унга сентябрда ФИФА томонидан «The Best» соврини топширилганди.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Лука Модрич – «Олтин тўп»-2018 соҳиби!