14:53 / 04.12.2018
3 875

Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил этилади

Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил этилади
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси келаси йилнинг январь ойида Бирлашган Араб Амирликларида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги мусобақасида иштирок этади.

Эктор Купер бошчилигидаги терма жамоамиз мазкур мусобақага жиддий тайёргарлик кўрмоқда. Сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларидаги ФИФА кунларида бир қатор ўртоқлик ўйинларида майдонга тушди.

Декбарь ойида миллий терма жамоамиз Туркияда яна бир йиғин ўтказади. Терма жамоамиз бош мураббийи мазкур йиғиндан кейин Осиё Кубогига йўл оладиган футболчилар борасида бир тўхтамга келади.

Туркия йиғини олдидан Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинади. 6 декабрь куни соат 11:00да Ўзбекистон футбол ассоциацияси анжуманлари залида Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил қилинади.

Матбуот анжумани давомида бош мураббий журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб бериб ўтади. Матбуот анжуманига юртимизда фаолият олиб бораётган барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф қилинади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Эктор Купер билан матбуот анжумани ташкил этилади