23:13 / 05.12.2018
4 711

Ўзбек боксчилари жаҳон терма жамоаси сафида рингга кўтариладилар

Ўзбек боксчилари жаҳон терма жамоаси сафида рингга кўтариладилар
9 декабрь куни Москва шаҳрида катта бокс оқшоми ташкил қилинади, деб хабар бермоқда Оламспорт нашри.

Ушбу жанг кечасида Россия терма жамоаси ҳамда Жаҳон терма жамоалари боксчилари тўқнаш келадилар.

Эътиборлиси, жаҳон терма жамоаси сафида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳам рингга кўтариладилар. Шу куни Ҳасанбой Дўсматов ва Иқболжон Холдоров жанг олиб борадилар. Жанглар уч дақиқадан бешта раунд давом этади.

9 декабрь куни рингда қуйидаги жуфтликлар куч синашадилар:

-57 кг: Альберт Батиргазиев (Россия) - Чатчаи Будти (Таиланд)

-69 кг: Шахабас Махмудов (Россия) - Иқболжон Холдоров (Ўзбекистон)

-75 кг: Глеб Бакши (Россия) - Осли Иглесиас Эстрада (Куба)

-63 кг:Алексей Мазур (Россия) - Оганес Бачков (Арманистон)

-81 кг: Имам Хатаев (Россия) - Хулио Сезар де ла Крус (Куба)

-52 кг: Тамир Галанов (Россия) - Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон)

+91 кг: Иван Верясов (Россия) - Карти Томас (Ирландия)

-91 кг: Муслим Гаджимагомедов (Россия) - Эрисланди Савон (Куба)

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбек боксчилари жаҳон терма жамоаси сафида рингга кўтариладилар