
Италиянинг "Наполи" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти Неаполда яна узоқ йил ишлаш нияти борлигини айтди.
“Футбол – бу жудаям ажойиб ва қизиқарли ўйин. Мен ўз ишимни яхши кўраман. Неаполликлар менинг жамоамни ҳурмат қилишади. Шу боис “Наполи”да узоқ йил қолишни хоҳлайман”, - дейди тажрибали мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, Анчелотти “Наполи”ни жорий йилнинг 23 майидан буён бошқариб келмоқда.
Маълумот учун, “Наполи” жорий мавсум ҳозирча 32 очко билан мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар