“Менинг фикрим” жамоавий мурожаатлар порталида футболни ривожлантириш учун янги фонд ташкил этиш ҳақида петиция пайдо бўлди.
“Умид” жамғармаси бир вақтлар иқтидорли ёшларни қўллаб, уларнинг хорижда таҳсил олиши учун имконият яратиб берган эди. Шу тажрибани футболда қўллашни таклиф қилиш керак. Футбол тарбияланувчилари орасидан энг иқтидорлиларини 5-10 йиллик шартнома асосида ҳозирда машҳур бўлган Европа футбол академияларида давлат гранти асосида тарбиялаш учун юбориш лозим, дейилади мурожаатда.
Қайд этилишича, бунда ЎФА томонидан махсус фонд тузилиб, у орқали молиялаштирилса, мақсадга мувофиқ бўлади. Ҳар бир тарбияланувчи ЎФА билан шартнома имзолайди ва ЎФА келажакда тарбияланувчи учун сарфланган пулни бир неча баробар қилиб қайтариб олиш имкониятига эга бўлади.
“Европа футбол академияларидан мураббий олиб келгандан кўра, тарбияланувчиларни Европа “ҳавоси” билан тўйинтирган маъқул. Академияда унинг рақиби Месси ёки Дембелега ўхшаган иқтидорлар бўлишади. Айтайлик, ҳар йили 10 нафардан ўсмирни футбол академияларига юбориб, харажат қилишни бошласак, 10 йилдан сўнг бу ишлар ўзининг мевасини беради. Агар 100 тарбияланувчидан 5 нафари юқори натижага эришса, бу ҳам моддий томондан ўзини оқлайди, ҳам ўзбек футболи ривожи учун муҳим қадам бўлади. Ҳозирда бизда қисқа муддатли лойиҳалар бор, ёш футболчиларимиз 1-2 ой хорижий академияларда тажриба алмашиб қайтмоқда. Шу лойиҳаларни узоқ муддатли қилиб, болалар футболини қўллаб-қувватласак, келажакда ўзининг ижобий натижаларини беради”, - деб ёзади петиция муаллифи. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди