16:00 / 09.12.2018
3 076

Гвардиола: "Ҳар бир ғалаба ва мағлубиятдан тўғри ҳулоса чиқарамиз"

Гвардиола: "Ҳар бир ғалаба ва мағлубиятдан тўғри ҳулоса чиқарамиз"
"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ доирасида "Челси"дан енгилганликларидан сўнг учрашув ҳақида ўз фикрини билдирди.

- Тан олиш лозим, биз имкониятни бой бердик. Ўзингиз гувоҳи бўлганингиздек, "Челси" яхши ўйин намойиш қилди, бироқ биринчи бўлимда "Сити" ажойиб ҳаракат қилди. Биринчи тайм давомида футболчиларимиз яхши имкониятлар яратишди, лекин рақибимиз 44-дақиқадаги ягона имкониятдан унумли фойдалана олди.

Шуни таъкидлашим даркорки, биз кучлироқ, чиройлироқ ҳаракат қилдик. "Челси" учрашувнинг 75% вақтида тўпни назорат қилишни режалаштирганди, бироқ биз бунга йўл қўймадик. Биз ҳар бир ғалаба ва мағлубиятдан тўғри ҳулоса чиқарамиз, - деди Пеп.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: "Ҳар бир ғалаба ва мағлубиятдан тўғри ҳулоса чиқарамиз"