18:08 / 09.12.2018
2 880

«Олтин тўп» — ёлғон, барча Месси — дунёдаги энг яхши футболчи эканини билади

«Олтин тўп» — ёлғон, барча Месси — дунёдаги энг яхши футболчи эканини билади
«Барселона» ҳимоячиси Жорди Альба ўз жамоадоши Лионель Месси бу мавсумда ҳам «Олтин тўп»ни олиши керак бўлгани ҳақида гапирди.

«Олтин тўп» — бу ёлғон, уни баъзи клублар ва журналистлар иштирокидаги кампаний ўраб олган. Аслида дунёдаги энг кучли футболчи Месси эканини ҳамма билади.

Пеленинг Лионелнинг имкониятлари чеклангани ҳақидаги гапими? Балки, Пеле бундай масалаларни тушунмас. Мессининг қўлидан ҳамма иш келади», — дея Альбанинг сўзларини келтирган Goal.

«Олтин тўп» бу мавсумда «Реал» яримҳимоячиси Лука Модричга насиб этди. Месси овоз бериш якунларига кўра бешинчи бўлди.

Лионель жорий мавсумда Испания чемпионатининг 13 учрашувида майдонга тушди ва 11 гол уриб, 8 голга узатма берди. Чемпионлар лигасида эса аргентиналик футболчи 3 ўйинда майдонга тушиб, 6 гол урди ва 1 голга узатма берди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » «Олтин тўп» — ёлғон, барча Месси — дунёдаги энг яхши футболчи эканини билади