11:04 / 11.12.2018
3 295

Роналду: «Ювентус»га Асенсио, Хамес ва Бэйл керак эмас»

Роналду: «Ювентус»га Асенсио, Хамес ва Бэйл керак эмас»
«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду «Реал» клубидаги собиқ жамоадошларининг Италия клубига ўтиши ҳақидаги миш-мишларга изоҳ берди.

«Асенсио, Хамес ва Бэйл ҳақида ёзишяпти. Аммо, тўғрисини айтсам, «Ювентус»га бу футболчилар керак эмас. Марсело — жуда кучли футболчи, биз бундай ўйинчиларга муҳтожмиз. Марсело – бизга керак футболчи», - деб Роналду сўзларини келтирмоқда La Gazzetta Dello Sport.

«Аслини олганда мен «Ювентус»нинг трансфер режаларидан воқиф эмасман. Бу ҳақда президент билан гаплашиб олганингиз маъқул», - деди 33 ёшли футболчи.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Спорт » Роналду: «Ювентус»га Асенсио, Хамес ва Бэйл керак эмас»