Парижда ФИФА бош котиби ўринбосари Званимир Бобан бошчилигидаги ишчи гуруҳнинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда УЕФА Миллатлар лигасининг аналоги сифатида Бутунжаҳон Миллатлар лигаси ташкил этиш ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини янада ислоҳ қилиш масаласи муҳокама қилинди. Айтиш лозимки, Бобан бошчилигидаги ишчи гуруҳга айнан мана шу икки мусобақанинг ўтказилиши бўйича техник ва спорт масалаларини кўриб чиқиш топширилган.
- Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати: Тақвим, формат, иштирокчи жамоалар сони, йўлланмалар тақсимоти.
- Бутунжаҳон Миллатлар лигаси: Тақвим, формат ва турнирнинг минтақавий конфедерациялардаги саралаш ўйинларига таъсири.
Ушбу ишчи гуруҳ юқоридаги масалалар юзасидан ўз таклифини келгуси йилнинг 15 март куни АҚШнинг Майами шаҳрида бўлиб ўтадиган ФИФАнинг навбатдаги йиғилишида маълум қилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди