
Оғир атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муаттар Набиева 10 декабрь куни Миср пойтахти Қоҳира шаҳрида ташкил этилган халқаро турнирда бош соврин соҳиби бўлди. Бу ҳақда оғир атлетика федерацияси матбуот хизмати хабар берди.
Олимпиада йўлланмаси учун рейтинг очколарини тақдим этадиган мазкур турнирда -55 кг вазнда иштирок этган Муаттар Набиева даст кўтаришда 90 кг, силтаб кўтаришда эса 115 кг тошни кўтарди. Жами 205 кг натижа қайд этган спортчи барча рақибларини ортда қолдириб, олтин медал соҳибасига айланди.
11 декабрь куни ўтказиладиган баҳсларда Кумушхон Файзуллаева (-64 кг), 12 декабрь куни Турсуной Жабборова (-76 кг) ва Долера Давронова (-87 кг) медаллар учун кураш олиб боради. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар