date
views 2 489

Венгер Зиданга Англияга боришни маслаҳат берди

Венгер Зиданга Англияга боришни маслаҳат берди
«Арсенал» клуби собиқ бош мураббийи Арсен Венгер ўз ватандоши Зайниддин Зиданга ўз фаолиятини Премьер-лигада давом эттиришни маслаҳат берди.

Зидан ўтган мавсумнинг охиридан буён ишсиз қолмоқда. Ўша мавсум Зидан Қироллик клубини учинчи маротаба ЕЧЛ ғолиблигига олиб келган эди.

«Нимага йўқ экан? Ҳозирги пайтда агар сен юқори даражада фаолият юритишни истасанг Англияга келишинг керак.

Бироқ Brexit сабабли айрим ноаниқликлар мавжуд ва асосий муаммо шундаки Премьер-лига молиявий жиҳатдан етакчи бўлиб қоладими йўқми? Яқинда билиб оламиз.

Англия – бирданига 6 та клуб чемпионлик учун кураш олиб борадиган ягона давлат. Кўпчилик бош чемпионатларда декабрь ойидаёқ ким чемпион бўлиши аниқ бўлиб қолади. Айрим Франция каби давлатда эса сентябрь ойида ҳам чемпион номини айтишинг мумкин», - дейди Венгер.

Манба: www.uff.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Венгер Зиданга Англияга боришни маслаҳат берди