date
views 3 696

"Осиё Кубоги - 2019"даги рақибимиз Туркманистон мусобақага фаол тайёргарлик кўряпти

"Осиё Кубоги - 2019"даги рақибимиз Туркманистон мусобақага фаол тайёргарлик кўряпти
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Осиё Кубоги - 2019даги рақиби Туркманистон терма жамоаси ҳам мусобақага фаол равишда тайёргарлик кўрмоқда.

Язгули Хўжакелдиев бошчилигидаги туркманистонлик футболчилар жорий йилнинг 28 ноябрь - 12 декбарь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида дастлабки ўқув-машғулот йиғинини ўтказишди. Йиғин давомида Туркманистон иккита назорат учрашувида майдонга тушди. Биринчи учрашувда маҳаллий "Аланяспор" жамоаси 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратилган бўлса, иккинчи ўйинда туркманлар Эроннинг "Тракторсози" клуби устидан 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Энди 18-30 декабрь кунлари Туркманистон терма жамоаси Анталияда иккинчи йиғинни ўтказади. Йиғин доирасида 25 декабрь куни Афғонистон терма жамоаси билан назорат учрашуви режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам 15-29 декабрь кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин ўтказади.

Манба: www.ufa.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Осиё Кубоги - 2019"даги рақибимиз Туркманистон мусобақага фаол тайёргарлик кўряпти