14 декабрь оқшомида ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев Россиянинг Краснодар шаҳрида фаолиятидаги навбатдаги жангини ўтказди, деб ёзмоқда Дарё нашри.
Мазкур жангда Эргашевга аргентиналик Назарено Гастон Руиз рақиблик қилди. Бунгача Эргашев угандалик Бадру Lusaмбия билан жанг ўтказиши белгиланганди. Аммо жангга бир кун қолганда Шоҳжаҳоннинг рақиби ўзгарганди.
Жангнинг 1-раунди 3-сониясида Шоҳжаҳон рақибини нокдаунга учратди. 18-сонияда эса Гастон Руиз нокаутга учради. Шу тариқа Эргашев ғалаба қозонди.
Маълумот учун, Шоҳжаҳон Руиз билан жангача профессионал рингда 15 маротаба жанг ўтказган ва уларнинг барчасида ғалаба қозонганди. Баҳсларнинг 14 тасида(бугунгиси билан 15 та) у рақибларини муддатидан олдин мағлуб этган. Руиз эса бунгача 49 маротаба рингга кўтарилган ва уларнинг 32 тасига ғалаба қозонган (11 та нокаут). 17 маротаба (бугунгиси билан 18 та энди) имкониятни бой берган (2 та нокаут). «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Небензя Ғарбнинг БМТ Хавфсизлик Кенгашидаги нутқини иккиюзламачилик паради деб атади
“Толибон” Эроннинг Исроилга қарши ҳужумини қўллаб-қувватлади
Бухоро вилоятида «Нексия-3» автомашинаси букланиб қолди
Можародан сўнг Украинани нима кутаётгани маълум бўлди
Эроннинг Исроилга ҳужуми шунчаки спектакль эдими?..
Пентагоннинг собиқ таҳлилчиси Ғарб нега Украинада тинчлик истамаслигини тушунтирди
Давлат хавфсизлик хизмати маклерларга қўшиб мансабдорларни ҳам қўлга олди
Элдор Шомуродов гол урган баҳсда “Кальяри” меҳмонда “Интер” билан дуранг ўйнади (видео)