14:14 / 15.12.2018
4 432

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко яна рингга қайтмоқда

Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко яна рингга қайтмоқда
Бокс бўйича ўта оғир вазн тоифасидаги собиқ жаҳон чемпиони украиналик Владимир Кличко яна рингга қайтишга аҳд қилди. Шу ҳақда промоутер Эдди Хирн «Talksport» радиостанцияси мухбирига берган интервьюсида расман маълум қилди. Хирннинг айтишича, Владимир бу гал унинг мижози, англиялик боксчи Энтони Жошуага қарши реванш жангини ўтказади.

Жошуага қарши жанг ўтказиш истагини Деонтей Уайлдер, Тайсон Фьюри, Александр Усиклар ҳам билдириб ўтишган.

Айни кунда Жошуа «IBF» «WBA» ва «WBO» версиялари бўйича мутлақ жаҳон чемпиони ҳисобланади. 2018 йил сентябрида россиялик боксчи Александр Поветкинни жангнинг еттинчи раундида нокаут билан енга олган. Британиялик боксчи фаолияти давомида жами 22 марта ғалабага эришиб, барчасида нокаутни қайд этган. Шу кунга қадар бирор марта мағлубиятга учрамаган.

Владимир Кличко эса 2017 йил августида Жошуага қарши рингга кўтарилиб, бу жангда нокаутга учраган. Унинг ҳисобида 64 та ғалаба (53 та нокаут) мавжуд. Беш марта мағлубият аламини тортиб кўрган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бокс бўйича собиқ жаҳон чемпиони Владимир Кличко яна рингга қайтмоқда