date
views 3 103

Криштиану Роналду Испанияда солиқлардан қочганлиги учун 2 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинади

Криштиану Роналду Испанияда солиқлардан қочганлиги учун 2 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинади
«Ювентус» ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду Испанияда солиқлардан бўйин товлаши бўйича очилган жиноят иши доирасидаги айбловларни тан олди, деб ёзади Дарё нашри.

33 ёшли португалиялик футболчи 2019 йил 14 январь куни Мадридда бўладиган судда ўз айбини расман тан олади. Унга 2 йиллик шартли қамоқ жазоси тайинланади.

Роналдуга 14,7 миллион евро миқдоридаги солиқлардан қочганлиги борасида айблов эълон қилинган бўлиб, футболчи ҳозиргача Испания ғазнасига 13,4 миллион еврони тўлашга улгурди.

Испания қонунларига кўра, Роналду тергов билан келишувни тасдиқлаш учун суд олдига чиқиши керак. Роналду аввалроқ жиноий иш очмаслик учун 375 минг евро тўлашга тайёр эди, аммо унинг таклифи рад этилган. Криштиану ҳибсга олинмайди. Агар у яна бир бор Испаниянинг солиққа оид қонунларини бузса, ҳақиқий қамоқ жазосини олади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Криштиану Роналду Испанияда солиқлардан қочганлиги учун 2 йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинади