13:18 / 16.12.2018
3 412

ЎФА вакиллари «Интер» клуби президенти Стивен Чжен билан учрашув ўтказишди (фото)

ЎФА вакиллари «Интер» клуби президенти Стивен Чжен билан учрашув ўтказишди (фото)
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан юртимизда болалар футболини ривожлантириш, бу борада Европанинг футболи ривожланган мамлакатлари футбол академиялари билан яқиндан ҳамкорлик ўрнатиш борасида бир қатор чора-тадбирларни амалга оширмоқда.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Халқаро бошқарма бошлиғи Диёр Исаметдинов ва бошқарма бошлиғи ўринбосари Олим Арифов Италиянинг Милан шаҳрида "Интер" клуби академияси раҳбарияти билан учрашув ўтказгани ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Кеча ЎФА вакиллари Милан шаҳрида "Интер" клуби директори Стивен Чжен билан учрашишди. Учрашувда Ўзбекистонда болалар футболини ривожлантириш, бу борада ўзаро тажриба алмашиш бўйича "Интер" клуби билан ўзаро ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди. Стивен Чжен 26 ёшда бўлиб, Хитойнинг "Suning" компанияси раҳбари. "Интер" клуби тарихидаги энг ёш президент ҳисобланади. У учрашув давомида Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканини маълум қилди. Бу борадаги ишларни йўлга қўйиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюришга тайёр эканини ҳам айтиб ўтди.

Шунингдек, ЎФА вакиллари Диёр Исаметдинов ва Олим Арифов "Интер" клуби вице-президенти, клубнинг афсонавий футболчиси Хавьер Занетти билан ҳам учрашишди.

Учрашув давомида аргентиналик собиқ футболчи Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан барча йўналишларда ҳамкорлик қилиш учун барча чора-тадбирларни амалга оширишга тайёрлигини маълум қилди.

ЎФА мутасаддилари "Интер" академиясига ҳам ташриф буюриб, у ерда яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишишди.




Манба: www.ufa.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЎФА вакиллари «Интер» клуби президенти Стивен Чжен билан учрашув ўтказишди (фото)