Ўзбекистон ПФЛ “Сўғдиёна” ва “Металлург” футбол клубларини Суперлигадан четлаштириш масаласи кўриб чиқилиши бўйича жиддий огоҳлантирди. Бу ҳақда ПФЛ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, “ЎФА ва ЎзПФЛ томонидан ўтказиладиган мусобақаларда иштирок этувчи футбол клубларини лицензиялаш ва профессионал футбол клуби мақомини белгилаш бўйича регламент”га мувофиқ клубларни лицензиялаш бўйича ПФЛ ишчи гуруҳи “Сўғдиёна” ва “Металлург” футбол клубларида белгиланган талабларнинг бажарилиши юзасидан мониторинг ўтказди.
Ўрганишлар жараёнида иккала футбол клублари стадионлари майдонининг талаб даражасида эмаслиги, майдон ёритиш тизимини мутахассисларни жалб этган ҳолда созлаш кераклиги, стадиондаги ўриндиқлар, футболчиларнинг кийиниш хоналари, ҳакамлар ва комиссар хоналари таъмирталаб ҳолатга келиб қолганлиги аниқланган.
Бундан ташқари, футбол академиясини ташкил этиш чоралари кўрилмаган, молиявий қарздорликлар бартараф этилмаган, шунингдек, “Сўғдиёна” стадионида ОАВ ходимлари учун етарлича шароит яратилмаган.
Мазкур камчиликлар “Сўғдиёна” ва “Металлург” футбол клублари томонидан жорий йил 25 декабрга қадар бартараф этилиши лозим. Акс ҳолда Ўзбекистон Профессионал футбол лигасининг клубларни лицензиялаш бўйича ишчи гуруҳи хулосасига асосан футбол клубларини келаси мавсум учун Суперлигадан четлаштириш масаласи кўриб чиқилади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рамзан Қодировнинг 19 ёшли қизи медаль билан тақдирланди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Ўзбекистонда ўтган уч ойда қанча автомобиль ишлаб чиқарилган?
Damas учун онлайн контрактация очилади
АҚШнинг Суриядаги ҳарбий базасига ракеталар ҳужум қилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Футзал. Осиё Кубоги. Тожикистон Японияни гуруҳда қолдирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади