
Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Достон Турсунов Япониянинг “Ренофа Ямагучи“ жамоаси билан шартнома имзолади.
Футболчи бунгача “Нефтчи”, “Қўқон-1912” ва “Металлург” каби клублар шарафини ҳимоя қилган. 2018 йилги мавсумни у фарғоналиклар таркибида ўтказди. Турсунов Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё Кубоги олдидан Туркияда ўтказилаётган сўнгги йиғинига жалб этилган.
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси сафида Осиё чемпиони бўлган ҳимоячи Достон Турсунов Япония жамоаси билан икки йиллик битимга имзо чеккан. Шартнома 2020 йил охирига қадар амал қилади. “Ренофа Ямагучи” Япония иккинчи дивизиони вакили ҳисобланади. Клуб якунланган мавсумда 22 жамоа орасидан 8-ўринни эгаллади.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, Достон Турсунов Япония чемпионатида тўп сурадиган иккинчи ўзбекистонлик футболчи бўлди. Ҳозир терма жамоамизнинг яна бир аъзоси Фозил Мусаев 2017 йилдан бери ушбу мамлакатнинг “Жубила Ивата“ клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. “Жубила Ивата“ Япония чемпионатининг J лигаси (биздаги Супер Лига — таҳр.) вакили ҳисобланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар