12:18 / 19.12.2018
2 603

Гвардиола: «У тезда қайтади ва биз яна учрашамиз»

Гвардиола: «У тезда қайтади ва биз яна учрашамиз»
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ҳамкасби Жозе Моуриньонинг «МЮ»дан истеъфога чиқарилганига муносабат билдирди.

«Шундай ҳолларда мен мураббийлар учун қайғуга чўмаман. Вазият издан чиққанида биз бир ўзимиз қоламиз. Мен уларнинг барчасига дилдан яқинман. Футболда шундай, натижалар яхши бўлмас экан, сени ишдан бўшатишади.

Албатта, у – кучли инсон, менинг ҳамдардлигимга муҳтож эмас. Унга барча яхши тилакларни тилаб қоламан. У тез орада қайтади ва биз ўзаро яна тўқнаш келамиз», – деган мураббийдан иқтибос келтирди FourFourTwo.

Эслатиб ўтамиз, ноябрь ойида бўлиб ўтган Манчестер дербисида «шаҳарликлар» 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Гвардиола: «У тезда қайтади ва биз яна учрашамиз»