19:23 / 19.12.2018
2 802

Россия футбол иттифоқи раҳбари истеъфога чиқди

Россия футбол иттифоқи раҳбари истеъфога чиқди
Россия футбол иттифоқи (РФИ) президенти Виталия Мутко 19 декабрь куни эгаллаб турган лавозимини тарк этди.

Мутко ўрнига РФИ президентлиги вазифасини вақтинчалик бошқариш Россия премьер-лигаси (РПЛ) директори Сергей Прядкинга топширилди.

РФИ Ижроқўми аъзоси Игорь Лебедевнинг маълум қилишича, Мутко ўз аризасига кўра ишдан бўшаган. Эндиликда 2019 йилнинг 22 февраль куни РФИнинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов йиғилиши бўлиб ўтади. Ўша маросимда Иттифоқнинг янги раҳбари тайинланади. 12 февралга қадар номзодлар ўзининг сайловолди кампанияларини қилиши мумкин бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Мутко 2017 йилнинг декабрь ойидан бошлаб мазкур лавозимдаги ишини вақтинчалик тўхтатиб турганди. Бир йил ўтиб эса у бутунлай ташкилот раҳбарлигидан кетди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Россия футбол иттифоқи раҳбари истеъфога чиқди