16:43 / 22.12.2018
3 699

Бахтиёр Ашурматов ОТМК бош мураббийлигидан кетди

Бахтиёр Ашурматов ОТМК бош мураббийлигидан кетди
Фото: «Championat.asia»
Олмалиқнинг ОТМК (ёки АГМК) жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов клубдан кетди, деб ёзади «Championat.asia».

Таъкидланишича, клуб ва мураббий дўстона хайрлашган. Ашурматовнинг ўрнига «Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов келиши кутилмоқда.

Маълумот учун, ОТМК жорий мавсум Ашурматов қўл остида Ўзбекистон Кубоги соҳиби бўлди. Жамоа финалда «Пахтакор»ни мағлуб этди.

Энди клуб Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш учун Тожикистоннинг «Истиқлол» клубига қарши майдонга тушади. Ўйин 2019 йил 12 февраль куни бўлиб ўтади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Бахтиёр Ашурматов ОТМК бош мураббийлигидан кетди