18:45 / 22.12.2018
3 534

Миржалол Қосимов ОКМК бош мураббийи лавозимида иш бошлайди

Миржалол Қосимов ОКМК бош мураббийи лавозимида иш бошлайди
Tribuna.uz хабарига кўра, клубни шу мавсум ўз тарихида илк марта Ўзбекистон кубоги ғолиблиги сари бошлаб борган Бахтиёр Ашурматов бош мураббий лавозимидан озод этилган. Эндиликда Бахтиёр Азамовичнинг ўрнида «Бунёдкор» бош мураббийи Миржалол Қосимов иш бошлаши кутилмоқда.

Маълумот учун, Олмалиқ клуби 2019 йилда Осиё Чемпионлар лигаси саралашида иштирок этади. Жамоа гуруҳ босқичига ўтиш йўлида 12 февраль куни ўз майдонида Тожикистон чемпиони «Истиқлол»ни қабул қилади. Учрашув ғолиби бир ҳафтадан сўнг Саудия Арабистонида «Ал-Наср»меҳмони бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Қосимов мураббийлигидаги «Бунёдкор» бу мавсумни молиявий қийинчиликлар билан ўтказди. Клуб ноябрь ойи ўрталарида ФИФА талабига кўра 6 очкодан маҳрум қилингач, чемпионат тугашига 2 тур қолганида бронза учун курашдан чиқди ва якунда тўртинчи ўринни эгаллади.

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Миржалол Қосимов ОКМК бош мураббийи лавозимида иш бошлайди