date
views 3 552

Ўзбекистон “Hockey Series Open” турнирида Қозоғистонни ҳам мағлубиятга учратди

Ўзбекистон “Hockey Series Open” турнирида Қозоғистонни ҳам мағлубиятга учратди
22 декабрь куни Покистоннинг Лаҳор шаҳри мезбонлик қилаётган чим устида хоккей спорт тури бўйича эркаклар ўртасидаги “Hockey Series Open” халқаро турнирининг биринчи босқичида Ўзбекистон терма жамоаси Афғонистон терма жамоасидан сўнг Қозоғистонни ҳам мағлубиятга учратди.

Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги берган хабарга кўра, ўзбекистонликларнинг устунлигида ўтган ўйинда 6-2 ҳисоби қайд этилган. Манбада келтирилишича, Ўзбекистон терма жамоаси ушбу ғалабасидан сўнг мусобақанинг 2019 йилда ўтказиладиган финал босқичи йўлланмасини қўлга киритишган.

Ҳиндистондаги финал босқичида Токио-2020 олимпиадаси учун йўлланма соҳиблари аниқланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон “Hockey Series Open” турнирида Қозоғистонни ҳам мағлубиятга учратди