21:56 / 22.12.2018
2 865

«Арсенал» яна ғалаба қозонишни бошлади

«Арсенал» яна ғалаба қозонишни бошлади
Англия чемпионатининг 18-турида Лондоннинг «Арсенал» клуби «Бёрнли»ни қабул қилди. «Эмирейтс» стадионида кечган учрашув мезбонларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Майдон эгалари ўйиннинг 14-дақиқасида Обамеянгнинг голи эвазига ҳисобни очишди. Биринчи бўлимда лондонликлар устунликни сақлаб қолишди. Бу Унаи Эмери жамоаси учун АПЛнинг жорий мавсумида илк марта биринчи бўлимни устунлик билан якунлаши эди. «Канонирлар» ўтган 17 тур давомида бунинг уддасидан чиқа олишмаган.

Иккинчи бўлим бошида габонлик ҳужумчи дублни расмийлаштирди. 63-дақиқада меҳмонлар битта жавоб голи уришди, Барнс гол муаллифи бўлди. Ўйинга қўшиб берилган дақиқаларда Ивоби якуний ҳисобни ўрнатди - 3:1.

Шу тариқа, Шон Дайч бошчилигидаги «Бёрнли» «Арсенал»га қарши саккизинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди (8 ўйин, 8 мағлубият).

Кейинги икки ўйинда мағлуб бўлган (жамоа ўтган турда Англия чемпионатида «Саутҳэмптон»га 2:3 ҳисобида мағлуб бўлиб, 22 ўйин давом этган мағлубиятсиз сериясини якунлаганди, кейин Англия Кубогида «Тоттенҳэм»га 0:2 ҳисобида ютқазди) «Арсенал» очколари сонини 37тага етказишди ва бешинчи ўринни эгаллаб туришибди. «Бёрнли» 12 очко билан 18-ўринда қолмоқда.

Кейинги турда «Арсенал» «Брайтон энд Хоув Альбион» меҳмони бўлади, «Бёрнли» «Эвертон»ни қабул қилади. Икки учрашув ҳам 26 декабрь кунига белгиланган.

Англия чемпионати
18-тур
Арсенал – Бёрнли 3:1 (1:0, 2:1)
Голлар:
1:0 – 14 Обамеянг, 2:0 – 48 Обамеянг, 2:1 – 63 Барнс, 3:1 – 90 Ивоби.

Арсенал – Лено, Колашинац, Монреаль (Лихтштайнер, 37), Папастатопулос, Ўзил, Мэйтленд-Найлз, Эл-Ненни (Торрейра, 59), Гендузи, Чака, Обамеянг, Ляказетт (Ивоби, 78).
Бёрнли – Ҳарт, Тэйлор, Ми, Лонг, Тарковски, Вествуд, Хендрик, Корк, Бардсли (Лоутон, 83), Вуд (Воукс, 77), Барнс.
Огоҳлантиришлар: Барнс (36), Папастатопулос (41), Вуд (47), Гендузи (59), Ми (60), Корк (60), Вествуд (90).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Арсенал» яна ғалаба қозонишни бошлади