22:14 / 22.12.2018
2 986

«Манчестер Сити» ўз уйида «Кристал Пэлас»га ютқазиб қўйди

«Манчестер Сити» ўз уйида «Кристал Пэлас»га ютқазиб қўйди
Англия чемпионатининг 18-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» – «Кристал Пэлас» учрашуви ўз ниҳоясига етди. «Этихад Стэдиум»да кечган баҳсда кутилмаган натижа қайд этилди.

Учрашувнинг 27-дақиқасида Илкай Гюндоган манкунианларни олдинга олиб чиққан бўлса орадан кўп вақт ўтмай лондонликлар бунга Жеффри Шлупп ва Эндрос Таунсендларнинг голлари билан жавоб қайтаришди.

Иккинчи бўлим дебютида Лука Миливоевич меҳмонларнинг учинчи голини урди. 85-дақиқага келиб Кевин де Брюйне ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Қолган дақиқалар мезбонларнинг ҳужумлари остида ўтди, бироқ «шаҳарликлар» мағлубиятдан қутулиб қола олишмади.

Шу тариқа, «Манчестер Сити» ушбу мағлубиятдан сўнг 44 очко билан АПЛ турнир жадвалининг иккинчи поғонасида қолди ва пешқадам «Ливерпуль» билан ўртадаги фарқ тўрт очкога етди. «Кристал Пэлас» (18) эса 14-поғонага кўтарилиб олди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

АПЛ, 18-тур

Манчестер Сити – Кристал Пэлас 2:3 (1:2, 1:1)

Голлар:
1:0 – 27 Гюндоган, 1:1 – 33 Шлупп, 1:2 – 35 Таунсенд, 1:3 – 51, пенальти Миливоевич, 2:3 – 85 де Брюйне.

Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Отаменди (Агуэро, 50), Стоунз, Делф (де Брюйне, 62), Стерлинг (Марез, 69), Бернарду Силва, Сане, Гюндоган, Уокер, Габриэл Жезус.

Кристал Пэлас – Гуаита, Томкинс, ван Анхолт, Уан-Биссака, Сако, Майер (Панчон, 90), Миливоевич, Таунсенд, Макартур, Заа (Айю, 88), Шлупп.

Огоҳлантиришлар: Заа (45), ван Анхолт (75), Макартур (80), Гуаита (90).

Манба: www.uff.uz

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» ўз уйида «Кристал Пэлас»га ютқазиб қўйди