
Мавсумни “Бунёдкор” сафида ўтказган ярим ҳимоячи Дилшод Жўраев яна Олмалиққа қайтиши мумкин.
SPORTS.uz’га маълум бўлишича 26 ёшли футболчини АГМК ўз сафига чорламоқда. Қайд этиш лозимки, бундан аввалроқ Бахтиёр Ашурматов олмалиқликлар бошқарувини тарк этгани ва унинг ўрнини Миржалол Қосимов эгаллагани айтилганди.
Айрим маълумотларга қараганда инқирозга юз тутган “қалдирғочлар”нинг аксарият футболчилари Қосимов билан бирга АГМКга кўчиб ўтади.
Маълумот учун, Дилшод Жўраевга Олмалиқ шаҳри жамаси бегона эмас. Боиси, у "Бунёдкор"га кўчиб ўтгунича бир неча мавсум айнан АГМК шарафини ҳимоя қилган. У жорий мавсум Суперлигада жами 24 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1 та гол ёздириб қўйишга эришди.
Эслатиб ўтамиз, бу мавсум Ўзбекистон кубогини қўлга киритган АГМК янги мавсумда Осиё Чемпионлар лигаси саралашида иштирок этади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар