21:31 / 23.12.2018
3 621

Расман! Бахтиёр Ашурматов АГМКни тарк этди

Расман! Бахтиёр Ашурматов АГМКни тарк этди
Бугун АГМК клуби матбуот хизмати жамоа устози Бахтиёр Ашурматов клубни тарк этганини эълон қилди.

- Жамоа раҳбарияти ўтказилган музокаралардан сўнг, 2018 йилги мавсумда АГМК бош мураббийи бўлган Бахтиёр Ашурматов билан дўстона хайрлашди. Бахтиёр Аъзамович Олмалиқ шаҳри клуби тарихида мамлакат кубогини қўлга киритган мураббий сифатида жой олади. АГМК жамоасининг барча ходимлари, футболчилар ва раҳбарият Ашурматовга жамоадаги фаолияти учун ўз миннатдорчилигини билдиради ва унинг келажакдаги мураббийлик фаолиятига омад тилайди.

Кеча АГМК жамоаси Тошкентдаги "Residence Park" (собиқ "Туркистон") меҳмонхонасида тўпланди. Жамоа декабрь ойида ўтказиладиган ўқув-йиғини давомида шу жойда истиқомат қилади. Кечки пайт жамоа футболчилари янги мавсум тайёргарлиги босқичи илк машғулотида иштирок этишди. Машғулотлар Мухтор Қурбонов ва Аъзам Шерғозиев мураббийлиги остида ўтди. Яқин кунлар ичида АГМКни 2019 йилда бошқариши мумкин бўлган мураббий масаласи ҳал бўлади, - дея ёзалида клубнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Расман! Бахтиёр Ашурматов АГМКни тарк этди