
Риодаги Олимпия ўйинлари ғолиби, бугунги кунда профессионал рингда фаолият олиб бораётган боксчи Фазлиддин Ғоибназаров фаолиятидаги еттинчи жангини январь ойида ўтказади. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар тарқатди.
Маълум бўлишича, Фазлиддин 18 январь куни Америка Қўшма Штатларида Доминикан Республикаси боксчиси Рикардо Гарсияга қарши жанг ўтказади.
Маълумот учун, Фазлиддин профессионал рингда 6 маротаба жанг қилган ва уларнинг барчасини ўз фойдасига ҳал қилган (3 та нокаут). Рикардо Гарсия эса 19 маротаба жанг қилиб, 14 маротаба ғалаба қозонган (9 та нокаут). 4 та жангда мағлуб бўлган. Битта баҳсда эса дуранг қайд этган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар