
Миржалол Қўшоқович АГМК клуби билан музокара олиб борди ва якунда унинг Олмалиқ шаҳрида ишлаши аниқ бўлди.
2018 йилги мавсум “Бунёдкор” футбол клуби учун ҳақиқий синов йили бўлди. Шунга қарамасдан, “қалдирғочлар” мавсумни барқарор ўтказишди: Суперлига ва мамлакат кубогида кучли тўртлик қаторидан жой олишди.
Олмалиқнинг АГМК жамоаси эса ўтган мавсумда тарихий натижа қайд этди – Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди. Бу эса, ўз навбатида, Осиё Чемпионлар лигасининг плей-офф раундига йўлланма берди.
АГМК клуби раҳбарияти мамлакатимиздаги энг тажрибали мураббийлардан бири – Миржалол Қосимовга янги мавсумда жамоани бошқариш таклифи билан чиқди. Миржалол Қўшоқович АГМК клуби билан музокара олиб борди ва якунда унинг Олмалиқ шаҳрида ишлаши аниқ бўлди, дея хабар бермоқда ”Бунёдкор” расмий сайти.
“Бунёдкор” жамоасининг барча ходимлари, футболчилар ва раҳбарият Қосимовга жамоадаги фаолияти учун ўз миннатдорчилигини билдиради ва унинг келажакдаги мураббийлик фаолиятига омад тилайди, дейилади хабарда. “Zamin”ни Telegram'да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар