01:12 / 25.12.2018
3 534

Португалия ва Зимбабвелик мураббийлар “Машъал”да иш бошлайди

Португалия ва Зимбабвелик мураббийлар “Машъал”да иш бошлайди
Янги мавсум олдидан ПФЛ ва ЎФА клублар олдига яна футбол академияларини ташкил этиш талабини қўйди.

Шунга монанд эндиликда “Машъал” жамоаси ҳам футбол мактабини яна футбол академиясига айлантириб янада шакллантириш борасида жиддий ўзгаришларга қўл урмоқда. Айни вақтда академияда янги ошхона ва 100 ўринли ётоқхона янгидан таъмирланиб мавсумга шай ҳолатга келтирилди.

Шунингдек, дам олиш хоналари, ўқиш ва компьютер ҳамда мураббийлар хоналари ҳам академия тарбияланувчилари хизматида бўлади. Академия ихтиёрига 3 та табиий ва 5 та сунъий майдон ҳам киради.

Булардан ташқари “Машъал” футбол академиясида тез кунда Португалиядан Мигуел Жоао Коста Лемос Moреира ва Зимбабведан Мунемо Ҳеберт Марува мураббийлик фаолиятини бошлашига яқин туришибди.

Ўзбек футболига ўчмас номлар-у юлдузларни чиқаришда фабрика бўлган “Машъал” клуби футболимизнинг мустаҳкам пойдевори бўлишига шубҳамиз йўқ!

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Португалия ва Зимбабвелик мураббийлар “Машъал”да иш бошлайди