
Бу йил “Бунёдкор”нинг “кекса” футболчиси деб эътироф этилган Анвар Ғофуров жорий мавсумда асосий таркибда фаол тарзда кўриниш бергани йўқ. Кўп вақтида майдондан ташқарида ёки захирада ўтказишга мажбур бўлди. 36 ёшни қаршилаган ҳимоячининг “қалдирғочлар”даги сафари қариди деб ҳисоблаётганлар ҳам бор. Фурсатдан фойдаланган ҳолда футболчи билан бир қатор масалалар хусусида гаплашдик.
- «Бунёдкор»даги фаолиятингизни тугатдингизми?
- Ҳали билмадим. Нима бўлишини кўрамиз. Олдиндан бир нима дея олмайман. «Бунёдкор»даги ўзгаришлардан хабарингиз бўлса керак, Миржалол Қўшоқович ОКМКни қабул қилиб олди. Энди «Бунёдкор» қандай кўринишда бўлади, ким бошқаради, буларни билмайман. Ҳаммасини вақт кўрсатади. Агарда клуб футболчи сифатида мендан яна фойдаланмоқчи бўлса, буни кўриб чиқаман. Барибир ҳозирги пайтда олдиндан бирор нима деб бўлмайди.
- 36 ёшдасиз ва фаолиятингиз ҳам тугаб бораётганини ҳис қилиб тургандирсиз?
- Албатта, бу ёшда ўйнашнинг ўзи бўлмайди. Соғлигим кўтараверса ўйнашда давом этаман. Ҳаммаси ҳаракатга боғлиқ. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар